Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати +36.2C°
eye Кўзи ожизлар учун
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
Меҳр-мурувватга йўғрилган тадбир байрамга муносиб совға бўлди
Умумбашарий қадриятларга эга халқимизнинг ҳар бир байрами негизида эзгулик, инсонпарварлик, бағрикенглик, меҳр-саховат туйғулари мужассамдир. 30-июнь “Ёшлар куни” этиб белгилангандан буён ҳар йили сана муносабати билан турли тадбирлар ташкил этиш анъанага айланиб улгурди.

Бугун “Ёшлар куни”да Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда хомий ташкилотлар ҳамкорлигида “Ёшлар дафтари”га киритилган уч нафар йигитнинг никоҳ ва “Темир дарфар”га рўйхатга олинган оилаларнинг 10 нафар фарзандига хатна тўйлари ўтказиб берилди.

Тадбирда ҳокими Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқиб, тантана сабабчиларига табрик ва тилакларини йўллади.

–Ёш келин-куёвларимиз турмушларингизда янги поғонага ўтиб, оилавий ҳаётга қадам қўяпсизлар, –деди Ғ.Мирзаев. –Келгусида юртимиз тараққиётига ўз ҳиссагизни қўшиб, бахтли оилалардан бири бўлишларингизга тилакдошман. Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, намунали ва ибратли оилалар қаторидан жой олишларингизга ишонаман. Шунингдек, тўйболаларимиз келажакда комил инсон бўлиб вояга етишлари, ота-онасига нафи тегадиган, Ватан корига ярайдиган камарбаста фарзанд бўлишларини ният қиламан.

Ўз навбатида ташкилотчилар томонидан ёш келин-куёвларга телевизорлар ҳамда тўйболаларга велосипед, ширинликлар, бош-оёқ сарпо ҳамда бадиий ва эртак китоблар совға тариқасида топширилди.

–Бизларга кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрликлардан беҳад хурсандман, –дейди Оқолтин туманида истиқомат қилувчи Ҳулкар Дўстбекова. –Ҳукуматимиз олиб бораётган оқилона сиёсат натижасида йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларимиз ечимини топаяпти. Турмуш шароитимизни яхшилаш учун ўзимизга муносиб иш жойлари яратиб берилаяпти. Айниқса, бир неча йилдан буён амалга оширолмаётган армоним – фарзандимнинг суннат тўйини ўтказиб бераётган барча ташкилотчиларга чексиз миннатдорчилигимни билдираман.

Қўшалоқ тўйда жам бўлганларга вилоят бадиий жамоалари санъаткорларининг чиқишлари хуш кайфият улашди. 

Миллий анъаналаримиз қадрланган, эзгуликка йўғрилган бу каби хайрли ишлар юртдошларимиз қалбида меҳр-оқибат, саховат, одамийлик, эзгулик фазилатларини, шу билан бирга, уларнинг эртанги кунга бўлган умид ва ишончини мустаҳкамламоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш