Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати +18.3C°
eye Кўзи ожизлар учун
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ аёлларга туққунга қадар етмиш календар кун ва туққанидан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календар кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланиши белгиланган.

Шунингдек, Меҳнатга лаёқацизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015 й.) 27-бандига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқацизлик варақаси ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг, акушер-гинеколог (умумий амалиёт шифокори) томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда бир йўла бир юз йигирма олти календар кунига берилиши назарда тутиб ўтилган.

Ушбу йўриқноманинг 28-бандига мувофиқ ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан кейин мурожаат қилинганда туғишга қадар неча кун қолганидан қатъи назар, меҳнатга лаёқацизлик варақаси мурожаат қилган кундан тўлиқ бир юз йигирма олти календар кунига берилади.

Юқоридагиларга кўра, таътилга чиқиш ходимнинг ҳуқуқи бўлса, иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Aгар иш берувчи бу мажбуриятини бажармаса, унга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 20-моддасига биноан фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.

Юқоридагиларга асосан, раҳбарнинг талаби тўғри, Сизнинг турмуш ўртоғингиз белгиланган муддатда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиши лозим.

Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир.

Истеъмол кредити ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, пенсия ва бошқа даромадларга эга бўлган жисмоний шахсларга берилади.

 Истеъмол кредити қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш учун берилиши мумкин:

-уй хўжалиги, компютер техникаси, радиоелектроника ва электр жиҳозлари;

-мебел ва бошқа маиший буюмларни сотиб олиш;

-Ўзбекистон ҳудудида тиббий-профилактика муассасаларида, дам олиш масканларида, дам олиш уйларида даволаниш учун путёвка сотиб олиш;

-тантаналар (никоҳлар, юбилейлар)ни ўтказиш;

-хусусий автомобилларни таъмирлаш ва бошқалар.

 Кредит ҳажми, муддати, фоиз ставкаси, тўловларни амалга ошириш графиги истеъмол кредити шартномасида акс эттирилади.

 Кредит олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

- кредит ажратиш ҳақида ариза;

- паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

- қарз олувчининг даромадларини тасдиқловчи иш жойидан бериладиган маълумотнома ёки қарз олувчининг даромадлари миқдорини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

- кредитни қайтаришни таъминловчи ҳужжатлар (масалан, жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолати, мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, кредит қайтарилмаслиги рискини суғурталаш ҳақидаги суғурта полиси).       

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорига илова сифатида қабул қилинган “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бобида субсидия олиш учун ариза бериш тартиби белгилаб берилган бўлиб, унга кўра:

шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш комиссия ва масъул ташкилотлар томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида амалга оширилади. Aриза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиши белгиланган.

Шунингдек, ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади ёки маълумотларни тақдим этади:

а) жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами маълумотлари;
б) оила аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари;
в) белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);
г) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
д) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
е) Aриза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларасияси).

Aриза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга тўловларсиз амалга оширилади.

Aриза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза бериш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябргача этиб белгиланади. Ушбу муддат тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

 Aриза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.

 ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда ариза берувчи анкета-аризага асосан зарур бўлган маълумотларни ўзи киритиши зарур.

Тадбирлар тақвими
Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш